3000 нафар қозоғистонлик иштирокида Давлат мадҳиясига клип суратга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- 3000 нафар қозоғистонлик иштирокида Давлат мадҳияси суратга олинди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қозоғистон Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

Вазирлик кўмагида «Қозоғистон» телерадиокорпорацияси томонидан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан 3000 нафар қозоғистонлик иштирокида Давлат мадҳиясига клип суратга олинди. Лойиҳа Қозоғистон халқининг ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг ватан ва ерга муҳаббатини оширишга бошланган.



Клипда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ва Қозоғистон Миллий гвардиясининг 180 нафар аскари, «Астана Опера» Давлат опера ва балет театри ва «Қазақстан» телерадиокорпорациясининг 120 нафар артисти ҳамда ёшлар, талабалар, соҳа мутахассислари ва оддий халқ иштирок этди.

Суратга олиш ишлари Нур-Султан, Алмати, Ақтау, маънавият пойтахти – Туркистон шаҳарларида амалга оширилиб, асосий кўринишларда Нур-Султандаги «Қазақ елі» монументи, «Астана Опера» давлат опера ва балет театри, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи, «Қазмедиа»маркази» телерадиомажмуаси, Алматидаги Республика майдони, Aл-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети, Кўктўбе дам олиш мажмуаси, Туркистондаги Керуен Сарай сайёҳлик мажмуаси, Хожа Aҳмад Яссавий қўриқхонаси музейи, Чорин дараси. Каспий денгизи ва Алмати вилояти, Aқмола вилоятидаги Бурабай миллий боғи ва Манғистау вилоятидаги Aкеспе тоғи суратга олинган.





Мадҳияни опера ва эстрада хонандалари С.Байғожин, A. Жилтиркозов. Ж. Шибиқбаев, Н. Усенбаева, Е. Вицинская, Т. Забирова, A. Балажанова, М. Салиқов, К. Толенбаева, О. Алтинбеков, Б. Қилимхан, М. Aнарбек, Е. Нариманули ижро этди.

Клип AҚШ, Туркия, Россия, Хитойда ишлаб, таҳсил олаётган мамлакат фуқаролари ва ватандошлар ҳам бор. Қозоғистон телерадиокорпорацияси клипни суратга олишда кўрсатган ёрдами учун Ташқи ишлар вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Клип 15 декабрдан бошлаб ҳар куни «Qazaqstan», «Abai ТV», «Balapan», «Qazsport» ва 14 та ҳудудий каналларда намойиш этилади.





Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар