300 дан ортиқ Нур-Султан турғунига хонадон калитлари топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт куни муносабати билан уй олиш учун навбатда турган пойтахтнинг 300 дан ортиқ турғунига хонадон калитлари топширилди, дея хабар беради Кazinform Нур-Султон шаҳар маъмурияти расмий сайтига таяниб.

Навбатда турганлар орасида етимлар, тўлиқ бўлмаган оилалар, алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаётган оилалар, кўп болали оилалар, I ва II гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар бор. Хонадонларнинг бир қисми ишлаётган ёшлар учун дастур доирасида берилди.

«Ижарага уй-жой олиш учун ариза қабул қилиш бошланганини билганимдан кейин омадимни синаб кўрмоқчи бўлдим. 29 ёшга тўлаётганим боис бу дастурда қатнашиш учун охирги имкониятим эди. Янги йил арафасида, яъни 31 декабр куни кечқурун уй-жой фонди сертификати ва табрик хати келганида ишоиш-ишонмаслигимни билмай довдираб қолдим. Қисқа вақт ўтгач, хонадоннинг калитлари топширилмоқда. Меҳнаткаш ёшларга шундай имконият яратиб бераётган давлатимиздан миннатдорман, – дея икки хонали хонадонга эга бўлган Бағдат қувончи билан ўртоқлашди.


Турар-жой мажмуаси Буюк Дашт проспектида, Нура-Есил канали яқинида жойлашган бўлиб, Jetisu Бигвилнинг бир қисмидир. Турар-жой биноларидан ташқари, мактаб, ривожланиш маркази, савдо маркази ва бошқа объектларни қуриш режалаштирилган.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра пойтахтимизда мавжуд бўлган ижтимоий уй-жой қурилиши ҳажми оширилди. Масалан, 2018 йилда - 1100 та хонадон, 2019 йилда - 2900 та, 2020 йилда - 7000 та, 2021 йилда - 10 000 га яқин хонадон. Қурилиш ҳажми сақланиши керак. Шу мақсадда бутун қурилиш индустрияси сафарбар қилинган: маҳаллий заводлар ҳам, уй-жой қурилиши комбинатлари ҳам, – деди шаҳар ҳокими ўринбосари Нурлан Нуркенов хонадон калитларини топшириш маросимида.











Сўнгги хабарлар