30 йил ичида мамлакатимиз бир аср давомида катта йўлни босиб ўтди – Елбасы

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 30 йил ичида мамлакатимиз бир аср давомида катта йўлни босиб ўтди. Бу ҳақда Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҚР Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз 30 йил ичида бир асрлик катта йўлни босиб ўтди. Биз забт этган бу марралар мустақиллик даври белгиларидир. Умуман олганда, Қозоғистонни дунё тан олган давлат сифатида шакллантириб, уни гуллаб-яшнаган давлатга айлантирганимиз асосий ютуғимиздир. Бугун жаҳон ҳамжамияти қозоқ заминини тинч-осойишта маскан, қозоқ халқини олижаноб давлат, ишончли ҳамкор сифатида тан олади. Фақат иродали, аҳил халқгина бундай обрўга эга бўлади. Бир оиланинг фарзандларидай, бир қўлнинг новдасидай аҳил, ёшу қари барча халқимиздан миннатдорман, – деди Елбасы.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар