30 январь кунги об-ҳаво маълумотлари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 30 январь куни Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудуди шимоли-ғарбий антициклон таъсири остида бўлади. Шу сабабли республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат шимоли-ғарбда қор ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, Атирау вилоятининг баъзи жойларида туман қоплайди, яхмалак кутилади, кундузи шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.

Ақмола, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, кечаси ва тонгда Алмати вилоятида туман тушиши эҳтимоли бор.

Манғистау, кундузи Ақтўбе вилоятларида баъзан шамол тезлиги 15-20 м/с етади.


Сўнгги хабарлар