3 йилда Қозоғистонда пенсиялар 27 фоизга ошади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликларнинг пенсиялари уч йил ичида 27 фоизга ошади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қўмитасининг Алмати шаҳар бошқармаси бошлиғининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ризвангул Дараева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

У тақдим этган маълумотларга кўра, мамлакатимизда 2 миллиондан ортиқ нафақахўр бор.

«Тадбирлардан бири 2023 йилдан бошлаб аёлларнинг пенсия ёшини 61 ёшга режалаштирилган оширишни 5 йилга тўхтатиб туриш билан боғлиқ. Ушбу қарор коронавирус пандемиясининг фуқаролар саломатлиги ва умр кўриш давомийлигига салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Келгуси 5 йилда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилади. Айни пайтда қишлоқ врачлик пункти, фуқаролар саломатлигини тиклаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган реабилитация марказлари тармоғини яратиш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда»

, – дейди Ризвангул Дараева.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан 2027 йилгача энг кам базавий пенсия миқдорини энг кам яшаш минимумининг 54 фоизидан 70 фоизига, энг юқори миқдорини эса 100 фоиздан 120 фоизга босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган.

«Ушбу даврда базавий пенсия миқдори ўртача 51 фоизгача оширилади. Шу билан бирга, базавий пенсиянинг ўртача миқдорининг йиллик ўсиши қарийб 13 фоизни ташкил этади ва барча 2 миллион нафақахўрни қамраб олади. Таклиф қилинаётган чора-тадбирлар 2025 йилга келиб жами пенсия миқдорини ўртача 27 фоизга (109 минг тенгедан 138 минг тенгегача) оширади ва умумий пенсияда давлат тўловларининг улушини ошириш имконини беради. Шундай қилиб, давлат кексалар орасида қашшоқликнинг кучайишига йўл қўймайди»

, — деди у.

Сўнгги хабарлар