3 йил ёпиқ турган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасининг гумбази таъмирланди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – Туркистонда уч йилдан ортиқ вақтдан бери ёпиқ бўлган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси таъмирланди. Гумбазнинг тарихий кўриниши сақланиб қолинди ва шамоллатиш қатламлари тартибга келтирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда гумбазнинг пастки томонидаги саккизбурчакли кесишмасида гидроизоляция ишлари якунланмоқда.

Умуман олганда, «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ҳудудидаги тарихий қадамжолар қайта таъмирланиб, Ўрта асрлардаги Култўбе шаҳри ва Хон Ўрдаси, эски масжиднинг асосий кўчаси бўйлаб археологик қазишмалар олиб борилди.



Култўбе шаҳрида олиб борилган қазишмалар натижаларига кўра 2019 йили милоддан аввалги I асрда ясалган қадимий 5000дан ортиқ олтин буюмлар топилган. Бундан ташқари, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси олдида сайёҳлар дам оладиган, селфи-майдон яратилади. Тарихий объектнинг «Тақия дарвозаси» яқинида қазишмалар олиб борилади ва топилган топилмалар сайёҳлар томоша қилиши учун кўргазмага қўйилади. Шаҳарда Б.Саттарханов шоҳ кўчаси ҳудудида этно-овул барпо этилмоқда.



Таъкидлаш жоизки, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасидаги барча ишлар ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда олиб борилмоқда.



Мақбарани қайта тиклаш ишларини Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакиллари кузатиб боришди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар