3 та ҳудудда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда бир неча вилоятларда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

«Казгидромет» РДК хабарига кўра, 6 март куни Ақмола вилоятида туман тушади. Кечаси ва эрталаб бўрон кутилади. Шамол шимолдан ва шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги кечаси 15-20 м/с гача кучаяди.

6-7 март кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятининг айрим жойларда енгил бўрон ва туман тушиши кутилмоқда. 6 март куни шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади. 7 март куни шамол тезлиги 25 м/с гача кучаяди.

6 март куни Қизилўрда вилоятида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол шимолдан ва шимоли-шарқдан кечаси ва кундузи 15-20 м/с тезлик билан эсади.


Сўнгги хабарлар