3 нафар қозоғистонлик таэквондочи Пара Осиё ўйинларига йўлланма олди
29 Май 10:23

3 нафар қозоғистонлик таэквондочи Пара Осиё ўйинларига йўлланма олди

NUR-SULTAN. Kazinform – БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Паралимпия Осиё ўйинларига саралаш турнири якунланди, дея хабар беради Kazinform.

Мусобақада Қозоғистон билан бирга Ўзбекистон, Лаос, Филиппин, Таиланд, Япония, Баҳрайн, Ироқ, Эрон, Ҳиндистон, Непал ва Мўғулистондан 70 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

«Турнирда мамлакатимиз шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилиб, совринли ўринларни қўлга киритди. Улар орасида биринчи ўринни эгаллаган Алишер Гариполлаев, иккинчи ўринни Жанболат Қазиев ва Милана Красавцева, учинчи ўринни Бауржан Кошербаев ва Нурбек Жумақан қўлга киритди. Жумладан, Алишер Гариполлаев, Жанболат Қазиев ва Милана Красавцевалар Пара Осиё ўйинларига йўлланма олди», - дейилади ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ахборотида.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив