3 августдан кейин қандай чеклов чоралари кучида қолади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 3 августдан кейин қандай чекловчи чоралар кучда қолишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«3 августдан кейин: оммавий тадбирлар, кўнгилочар жойлар, кинотеатрлар ва фудкортлари, банкет залларига ишлашга рухсат берилмайди. Ресторан ва барлар, тунги ва ўйин клублари ҳали очилмайди. Маданий муассасалар ва музейларнинг иши тикланмайди. Конференциялар, кўргазмалар, форумлар ўтказилмайди. Спорт заллари, фитнесс марказлари, бассейнлар ва аквапарклар, диний муассасалар ишламайди. Йўловчи поездлари (ишчи поездларни ҳисобга олмаганда электричкалар) ва шаҳар ўртасидаги автобуслар ҳаракатга келтирилмайди», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.


Сўнгги хабарлар