3,5 млрд одам шаҳарда яшайди: Абу-Дабида 168 та мамлакат урбанизацияни муҳокама қилмоқда

None
None
ABU-DABI. Kazinform – Якшанба куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўнинчи жаҳон Шаҳарлар форуми расман очилди, деб хабар беради Kazinform.

БМТ сайтида маълум қилинишича, ҳозирда дунё аҳолисининг 3,5 миллиарди шаҳарларда яшайди, бу кўрсатгич 2030 йилга бориб 5 миллиардга етиши кутилмоқда.

Форумда 168 мамлакатдан келган 18 мингдан зиёд одам иштирок этмоқда.

БМТ Аҳоли пунктлари дастури («Хабитат») ижрочи директори Маймуна Мод Шариф урбанизация жараёнини тўхтатиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

«Барчамиз шаҳарларимизнинг хавфсиз ва барқарор бўлишини хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳозирнинг ўзида олдинга қадам ташлаш лозим», - деди у форум очилиш маросимида.

Иштирокчилар янги технологиялар ривожланиши билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратади: турли хил гаджетлар шаҳар ҳокимияти назорати остида бўлиши туфайли ўз эгасини назорат қилиш имконини беради.

Ҳозирда жаҳон шаҳарлари Ер шарининг қуруқлик қисмининг 3 фоизинигина эгаллаб турибди. Аммо улар жами энергиянинг 60-80 фоизигача истеъмол қилади.

Урбанизациянинг юқори суръатлари чучук сув захираси, канализация тизимлари, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш каби масалаларда бирқатор муаммоларни келтириб чиқаради.

2016 йилда дунё бўйича шаҳарлар аҳолисининг 90 фоизи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфсизлик стандартларига мос келмайдиган ҳаво билан нафас олган, шу туфайли 4,2 миллион одам ҳалок бўлган. Шаҳарлар аҳолисининг ярмидан кўпроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфсизлик стандартлари нормасидан 2,5 баравар ёмон ҳаводан нафас олади.

Сўнгги хабарлар