+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

29 декабрдан бошлаб қозоғистонликларнинг Россияга бориш тартиби ўзгаради

25 Ноябрь 09:41
Баҳам кўринг:
29 декабрдан бошлаб қозоғистонликларнинг Россияга бориш тартиби ўзгаради

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россияга 90 кундан ортиқ муддатга борадиган Қозоғистон фуқаролари Россия тиббиёт муассасаларида гиёҳвандлик ва юқумли касалликлар, жумладан, ОИТВ инфекцияси йўқлигини тасдиқлашлари керак. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистоннинг Россиядаги Элчихонасига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Aмерика бизнеси Вашингтондан  «Спутник V» вакцинасини тасдиқлашни сўрайди Россия конида портлаш: Ҳеч ким омон қолмади Кузбасс конида портлаш: Қурбонлар сони 11 кишига етди

Маълумотномалар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларига топширилиши керак. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз фуқаронинг ҳужжатлари унинг ота-онаси, васийлари ёки ҳомийларидан бири томонидан тақдим этилиши мумкин (6 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас).

Қозоғистонликлар мажбурий давлат дактилоскопик рўйхатидан ўтишлари ва суратга тушишлари керак, шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари уларга тегишли ҳужжат беради.

Диққат! Россияга ишлаш учун келган тақдирда, юқорида кўрсатилган тартиб-қоидалар келган кундан бошлаб 30 кун ичида, бошқа мақсадларда эса - 90 кун ичида бажарилиши керак.

Тиббий маълумотномалар муддати тугаганидан кейин 30 кун ичида қозоғистонликлар қайта тиббий кўрикдан ўтиши ва янги ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига ёки ягона давлат ва маҳаллий хизматлар портали орқали ёки унга қарашли корхона ёки ташкилотга электрон шаклда тақдим этиши шарт.

Юқоридаги талабларга риоя қилмаслик Россияда қолиш муддатини қисқартириши мумкин.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ҳавола орқали танишиш мумкин.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив