29 апрель куни Астанада умумшаҳар шанбалиги ўтказилади

None
ASTANА. Кazinform - «Яшил Астана» экологик ойлиги доирасида шу дам олиш кунлари, 29 апрель куни пойтахтда умумшаҳар шанбалиги бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Пойтахтда 8 апрелдан 6 майга қадар анъанавий «Яшил Астана» экологик ойлиги ўтказилмоқда. Бу борадаги ишлар доирасида Астана шаҳрида шаҳар хизматлари, меҳнат жамоалари ва шаҳарнинг фаол аҳолисини жалб қилган ҳолда бир қанча коммунал ва умумшаҳар шанбаликлари ўтказилади.

photo

Экологик ойлик 8 апрель куни илк баҳорги жамоат ишлари куни билан очилди. Шаҳар аҳолиси, меҳнат жамоалари саъй-ҳаракати билан 555,58 тонна чиқинди йиғилиб, чиқиндихонага олиб чиқилди. Умумий майдони 2,5 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлган боғ ва хиёбонларда тозалаш ишлари олиб борилди, кўчатлар экилди. Тадбирда туман ҳокимликлари, коммунал хизматлар, уй-жой эгалари кооперативлари ва УЭШ жамоалари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаол иштирок этди.

Жорий йилнинг 22 апрель куни шаҳарда иккинчи умумхалқ шанбалиги бўлиб ўтди. Унда 3 минг 203 нафар фуқаро, 222 корхона ва ташкилот иштирок этиб, 587 дона махсус техника жалб этилди. 246,92 тонна чиқинди йиғилиб, полигонга олиб кетилди.

29 апрель куни ўтказиладиган шанбаликда ўз ҳудудларидаги ташкилот ва корхоналар жамоалари кўчат экиш, чиқиндиларни йиғиштириш, соҳилларни тозалаш ишларини олиб боради.

photo
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги
Сўнгги хабарлар