27-29 май кунлари Қозоғистонда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йил 27-29 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари «Қазгидромет» РДК томонидан тарқатилди, дея хабар беради Kazinform.

«Республиканинг аксарият қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади. Момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади, республиканинг шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши, фақат шимоли-ғарбий ва жанубий ҳудудларида ёмғирсиз ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, республикада шамол кучайиши, республиканинг ғарбий ва жанубида эса чанг бўрони давом этади. Қозоғистонда кундузи ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда: ғарбий вилоятларда +32+37, шимоли-ғарбда +30+35, шимолда +20+30, марказда +20+28, жанубда +30+38 гача, жануби-шарқда бироз пасайиши мумкин, яъни +20+25 гача, тоғли ҳудудларда +10+15, шарқда +23+28» бўлади», – дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар