27-29 феврал кунлари Қозоғистонда аномал илиқ ҳарорат кузатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 27-29 феврал кунлари Қозоғистонда ҳарорат бирдан кўтарилади, деб хабар беради Kazinform «Казгидромет» РДКга таяниб.

Қиш ойлари ҳали тугаб улгурмасдан Қозоғистонда баҳор бошланиб кетди. Республика ҳудудида ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан 5 ... 12 ° С юқори, республиканинг жанубида ва жануби-ғарбий қисмида қорлар эриб кетган. Циклонлар ва антициклонлар бир-бирларини шунчалик тез алмаштиришадики, синоптиклари уларга эргашиб улгуришмаяпти. Об-ҳавонинг тез ўзгариши баҳорнинг илк асосий белгиларидир.

Яқин уч кун ичида совуқ поляр фронтлар ва Арктика фронтлари Қозоғистон ҳудудидан катта тезликда ўтиб кетишади, шундан кейин антициклон келади, унинг ортидан Россиянинг Европа қисмидан янги фронтлар ғарбий ҳудудларга етиб келиши кутилмоқда. Шу сабабли ёғингарчилик, ёмғир ва нам қор тез-тез ўрин алмашишади. Ундан кейин бирдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво келади. Ҳаво ҳарорати аномал илиқ даражада қолади.

Сўнгги хабарлар