27-28 июнь кунлари Қозоғистонда кучли ёғингарчилик ва шамол кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК об-ҳаво ноқулайликлари туфайли Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

27-28 июнь кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ, дўл ва довул бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с гача, айрим жойларда 23-28 м/с гача кучаяди. 27-28 июнь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-10 даражагача, кундузи 10-18 даражагача пасаяди.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади. Туркистон шаҳрида ва баъзи жойларда момақалдироқ ва довул бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 25 м/с гача кучаяди.

Чимкент шаҳрида вақти-вақти билан момақалдироқ ва довул бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилояти ва Қизилўрда шаҳрининг баъзи жойларида момақалдироқ ва чанг бўрони кузатилади. Шимоли-ғарбий шамол баъзи жойларда 25 м/ тезликда эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ, довул ва дўл бўлади. Шамол жануби-шарқдан, жануби-ғарбдан эсади, баъзи жойларда шамол 23-28 м/с гача кучаяди.

Ўскемен ва Семейда момақалдироқ ва дўл бўлади. Шамол жануби-шарқдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Петропавлда момақалдироқ ва бўрон бўлади. Шимолий-шарқдан шамол эсади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Сўнгги хабарлар