27-28 апрель кунлари 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари «Tashkent сity»даги Конгресс-холлда 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бундан олдинги форумда дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчи – йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашган бўлса, навбатдаги форумда иштирокчилар сони янада ошиши кутилмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, давра суҳбатлари ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар