258 минг нафардан ортиқ ҳомиладор ва туққан аёллар ижтимоий нафақа олади

None
ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова оналар ва болалар ҳамда кўп болали оналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган давлат чора-тадбирлари ҳақида сўзлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилда 2,1 миллион оила оналар ва болаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан қамраб олинади. Бу оилаларга давлат бюджети ва давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,2 триллион тенге ажратилади. Шунингдек, жорий йилда 258 минг нафардан ортиқ ҳомиладор ва туққан аёллар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан ижтимоий нафақа оладилар.1 январдан бошлаб туғруқ учун бир марталик нафақа миқдори оширилди. Худди шундай, жорий йилда биринчи, иккинчи ва учинчи фарзанд туғилганда оилага 131 минг тенге, тўртинчи фарзанд учун эса 217 минг тенгедан ортиқ пул берилади», - деди Тамара Дуйсенова ҳукумат йиғилишида.

Вазир кўп болали оналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига алоҳида тўхталди.

«Тўрт фарзандли оила учун энг кам ойлик нафақа миқдори 55 минг тенгедан сал кўпроқни ташкил қилади. 8 ёки ундан ортиқ болали оилалар учун эса максимал миқдор 110 минг тенге. Жорий йилда мазкур нафақани 544 минг оилага 410 миллиард тенге миқдорида тўлаш режалаштирилган. «Алтын алқа» ва «Күміс алқа»(олтин ва кумуш медаль маъносида) билан тақдирланган оналарга яна бир нафақа белгиланди. У умрбод белгиланади ва ҳар ой сайин тўланади. Бугунги кунда 230 минг она ушбу нафақани олади. Бунинг учун республика бюджетидан 61 миллиард тенге йўналтирилган», - деди вазир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар