250 нафар ҳарбий хизматчи Африкадаги миссияга тайёргарлик кўрмоқда – ҚР Мудофаа вазири

None
ASTANА. Кazinform - 250 нафар ҳарбий хизматчи Африкадаги миссияга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқаро ҳамкорлик пайтида қўшма машғулотлар давом этмоқда. Қозоғистоннинг тинчликпарвар операциядаги иштироки кўлами кенгаймоқда. Охирги 10 йил давомида 600 дан ортиқ ҳарбий хизматчи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти контингентида хизмат қилган ва тажриба орттирган. Ҳозир 250 киши Африкадаги миссияга тайёргарлик кўрмоқда», — деди Мудофаа вазири Президент – ​​Олий Бош қўмондон Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Бутун армия кенгашида.

Шу билан бирга, Бутун армия кенгаши ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини ҳамиша кўтариб туриш, Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни адо этишда собит бўлишда янги туртки бўлганини таъкидлади.

– Қуролли кучлар шахсий таркиби мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш вазифасини адо этишга доим шай, – деди Руслан Жақсилиқов.

Муаллиф: Марлдан Жиембай


Сўнгги хабарлар