25 май куни Қозоғистоннинг барча шаҳарлари ўртасида ҳаво алоқаси тикланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 май куни Қозоғистоннинг барча шаҳарлари ўртасида ҳаво алоқаси тикланади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Мамлакатдаги барча аэропортлар ишлай бошлайди ва авиакомпаниялар парвозлар сонини санитария-карантин тадбирларига мувофиқ равишда мустақил равишда аниқлайдилар.

1 майдан бошлаб Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари ўртасида; 5 май куни Семей, Ўскемен, Петропавл, Қизилўрда; 11 май куни Ақтўбе, Павлодар, Тараз, Қарағанди, Талдиқорған, Кўкшетау, Қостанай шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли давлат комиссиясининг қарори билан республикада 97 та халқаро йўналишларда ҳафтасига 440 та рейс ва ички 45 та йўналиш бўйича ҳафтасига 540 та рейс тўхтатилган.
Сўнгги хабарлар