25-27 март кунлари Қозоғистонда 25 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANА. Кazinform - Атмосфера босими ортиши таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

Фақатгина айрим туманларда кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, кундузи бироз ёмғир ёғиши, шамолнинг кучайиши, 27 март куни республиканинг жануби-шарқида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Ҳарорат фонида сезиларли тебранишлар кутилмайди. Республика ғарбида термометрлар кундузи - 12-26, шимоли-ғарбда - 5-20, шимол, шарқ ва марказда - 2-15, жануб ва жануби-шарқда -13-25, тоғли ҳудудларда 8-13 даража иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар