24 минг литр бензин олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси чегарада қўлга олинди

None
Фото: Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати
TÚRKİSTAN. Каzinform – Туркистон вилоятидаги «Қазиғурт» божхона постида 24 минг литр АИ-92 бензинининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Бу ҳақда Kazainform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Қазиғурт» божхона пункти ходимлари 15 июнь куни Ўзбекистонга йўл олган «ДАФ» русумли автомашинани тўхтатади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси назоратида бўлган автомашинада божхона декларациясига мувофиқ юкланган «Оксигенат» русумли товарнинг ҳиди шубҳа уйғотиб, кўрикдан ўтказилди. Божхона кўригидан ўтказилганда жами 24 дона пластик идишга (ҳар бири 1000 литрдан) бензинга ўхшаш суюқлик солинган. Намуналар олиниб, божхона илмий-тадқиқот марказига юборилади ва натижада маҳсулот АИ-92 бензини эканлиги тасдиқланади.

Суд қарорига кўра, қоидабузар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 103,5 минг тенге миқдорида жарима солинди ва олиб қўйилган товарлар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда автотранспорт воситаларида бензин, дизель ёқилғиси ва айрим нефть маҳсулотларини республика ташқарисига олиб чиқиш тақиқланган.


Сўнгги хабарлар