ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 24 март, жума кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
Антициклон таъсири туфайли бутун Қозоғистон ҳудудида очиқ ҳаво сақланиб туради.
Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан фақат республиканинг шимоли-ғарбида беқарор об-ҳаво кузатилади.
Бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Мамлакат бўйлаб туман тушиб, шамол кучаяди.