23 мамлакатда eGov.kz порталининг 5та янги хизматларидан фойдаланиш мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хориждаги қозоғистонликлар eGov.kz порталида 5та янги хизматдан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик ишлар вазири Бағдод Мусин жамоат йиғилишида айтиб ўтди.

«Ҳозирда дунёнинг 23 мамлакатидаги ҳар қандай қозоғистонлик никоҳ ёки ажрашиш, туғилиш, ўлим ва исм, фамилия, отасининг исмини ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатларни eGov.kz портали орқали тақдим этиши мумкин. Мамлакатлар рўйхати кенгаймоқда. Шунингдек, биз паспорт бериш жараёнини кўриб чиқмоқдамиз. Бугунги кунда ҳужжатларни тайёрлаш муддати – 80 кун. Бу ахборот тизимларининг етишмаслиги ва ҳужжатлар дипломатик почта орқали юборилиши билан боғлиқ. Москва элчихонасида пилот лойиҳа иш бошлади. Унинг ёрдамида ушбу муддат 30 календар кунга қисқартирилди. База хорижий муассасаларда ўрнатилади ва биз ҳужжатларни расмийлаштиришни 18 кунга тезлаштирамиз», - деди Бағдат Мусин.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар