23-25 март кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК Қозоғистонда 23-25 март кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини тарқатди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг кўп қисми антициклон таъсирида бўлади, қуёшли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимол ва шимоли-ғарбда, 23 март куни жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республика бўйлаб туман тушиши, жануби-ғарбда чанг бўрони, шимол ва шимоли-ғарбда шамол кучайиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар