2050 йилга бориб Сирдарёнинг суви 5 фоизга қисқариши мумкин

None
ASTANA. Kazinform - 2050 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов экспертлар йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мутахассисларнинг фикрича, ҳаво ҳароратининг ўсиш суръати ҳар йили ошиб боради. Бу нимага олиб келиши мумкин? Ҳозир биз Қирғизистон ва Тожикистонда ерларнинг чўлланиши, музликларнинг қисқариши муаммосини кўриб турибмиз. Бу музликлар минтақага зарур бўлган сувнинг асосий манбаи», — деди Элдор Арипов.

Спикернинг қўшимча қилишича, 2050 йилга бориб Амударёга сув оқими 15 фоизга қисқариши мумкин.

«Сирдарёдаги сув оқими 5 фоизга қисқариши мумкин. Бу қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Худди шу ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга келиб қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги 30 фоизга тушиши мумкин. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини келтириб чиқариши мумкин. Яъни, ягона экология, иқлим ўзгариши, сув истеъмоли билан боғлиқ қатор муаммолар ҳал этишимизни талаб қиладиган долзарб муаммо», — дея қўшимча қилди Элдор Арипов.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар