2040 йилга бориб дунё аҳолиси 138,5 млн кишига кўпаяди

None
ASTANA. Kazinform - БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилда дунёда 134 млн чақалоқ туғилган. Бу 2020 йилга нисбатан 0,9 фоизга кам. 2017 йилдан бери туғилишнинг умумий коэффициенти кетма-кет беш йилда камайди, дея хабар беради Kazinform Ranking.kzга таяниб.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтган асрнинг 50 йилларида кўрсаткичлар сезиларли даражада паст эди. Лекин йилдан-йилга кўрсаткич 90 йилларга қадар аста-секин ўсиб борди. 1950 йилларда 92,1 млн чақалоқ туғилган бўлса, 1990 йилда рекорд даражадаги 142,5 млн чақалоқ туғилган.

Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда дунёда туғилган чақалоқлар сони ортиб, 2040 йилга бориб 138,5 млнга етади. Прогнозларга кўра, бу кўрсаткич янада пасаяди ва 2100 йилда 111,5 млн чақалоқ туғилади.

Демак, яқин йиллар учун прогноз қуйидагича: 2030 йилда 136 млн чақалоқ, 2040 йилда 138,5 млн, 2050 йилда 135,7 млн, 2060 йилда 130,6 млн, 2070 йилда 127,7 млн, 2080 йилда 122,7 млн чақалоқ туғилади. 2090 йилда 116,7 млн, 2100 йилда эса 111,5 млн чақалоқ туғилиши тахмин қилинмоқда.

2021 йилда туғилиш даражаси ҳар 1 минг кишига 16,9 ни ташкил қилади. Бироқ, бу кўрсаткич бироз вақтдан бери пасайиб бормоқда. Масалан, 1950 йилда коэффициент - 36,8, 1960 йилда - 33,9, 1970 йилда - 33,6, 1980 йилда - 28,5, 1990 йилда - 26,8, 2000 йилда - 21,8, 2010 йилда - 20,3, 2020 йилда – 17,2 ни ташкил қилган.

Тахминий маълумотларга кўра, ўтган йили туғилиш даражаси 16,8 ни ташкил этди. 2030 йилда 15,9 гача, 2050 йилда 14 гача, 2070 йилда 12,4 гача, 2090 йилда 11,2 гача, 2100 йилда 10,8 гача камаяди.

Ҳозиргача Африка мамлакатларида туғилиш даражаси жуда юқори, ҳар минг кишига 32,5 туғилиш тўғри келади. Африка туғилиш даражаси глобал даражадан юқори бўлган ягона макроминтақадир. Бошқа ҳудудларда 2021 йил ҳолатига кўра туғилиш коэффициенти қуйидагича бўлиб, Океания – 15,6, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси – 14,8, Осиё – 14,3, Шимолий Америка – 10,9 ва Европа – жами 9,2 ни ташкил қилган.

Марказий Осиё мамлакатларида жами коэффициент 1000 кишига 23,3 туғилишни ташкил этди. Энг юқори кўрсаткич Тожикистонда (26,7), энг паст кўрсаткич Қозоғистонда (21,5 туғилиш) кузатилди. Қирғизистонда бу коэффициент 24,1, Ўзбекистонда 23,6, Туркманистонда эса 21,6 ни ташкил қилган.

МДҲнинг қолган мамлакатларидаги вазиятга келсак, Озарбайжонда - 12,3, Арманистонда - 12, Россияда - 9,6, Беларусда - 9,3, Украинада - 7,7.

Сўнгги хабарлар