2035 йилга бориб Япония энергиянинг 90 фоизини экологик тоза усулларда ишлаб чиқариши мумкин

None
ТОKYO. Kazinform – Қуёш, шамол энергияси ва аккумуляторлар нархини пасайтириш Япония 2035 йилга бориб ўз энергиясининг 90 фоизини тоза электр энергиясидан олишини англатади. Бу ҳақда АҚШ Миллий лабораторияси Лоуренс Беркли тадқиқотида айтилди, дея хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Ҳужжатга кўра, улушни 90 фоизга ошириш 2020 йил даражасига нисбатан электр энергияси харажатларини 6 фоизга, энергетика соҳасида чиқиндиларни 92 фоизга камайтириш имконини беради. Шунингдек, иқтисодий, экологик ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш учун 2030 йилдан кейинги давр учун қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЭМ) жорий этиш бўйича аниқ сиёсат зарурлиги қайд этилган.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, қўшимча батареялар ва минтақалараро электр узатиш линияларига эга бўлган Япония энергия тизими кўмир ёки газ билан ишлайдиган электр станцияларисиз ишончли бўлиб қолиши мумкин.

Ўтган йили Япония G7 йиғилишларида иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2035 йилгача ўз энергетика секторларини ишлаб чиқишга ваъда берган эди, аммо Токио ҳали бу мақсад сари аниқ йўлни белгиламади.

Япония 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия улушини ошириш орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини 46 фоизга камайтиришни мақсад қилган.

Япония бугунги кунда ўзининг энергетика соҳасида қўлланиладиган деярли барча ёқилғини импорт қилади ва бу мамлакатнинг энергия хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиради. Қуёш, шамол, гидроэнергетика, биомасса, водород ва ядро манбаларидан олинадиган соф электр энергияси жами 24% ни ташкил қилади.

Япония ҳукумати 2035 йилгача қайта тикланадиган энергия ва денгиз шамол энергияси улушини электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида 70 фоизгача оширишни кутмоқда. Шу билан бирга, атом ва газ энергиясининг улуши мос равишда 20% ва 10% ни ташкил қилади. Мавжуд кўмир электр стантсияларига келсак, улар босқичма-босқич тўхтатилади, дейилади тадқиқотда.

Фото: REUTERS/ Yuka Obayashi


Сўнгги хабарлар