2035 йилга бориб Нур-Султан аҳолиси 2 баравар кўпаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2035 йилга бориб Нур-Султан аҳолиси икки баравар кўпаяди. Пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов шундай башорат қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Пойтахт кўчирилгандан кейин тасдиқланган биринчи бош режага кўра, 2030 йилга бориб шаҳар аҳолисини 800 минг кишига етказиш режалаштирилганди. Шундан сўнг, 2010 йилда бош режага яна тузатиш киритилди ва 2030 йилга бориб, 1,2 миллион кишига етиши прогноз қилинди», — деди Алтай Кўлгинов.

Унинг сўзларига кўра, бугуннинг ўзида шаҳар аҳолиси сони 1,2 миллион кишидан ошган.

«Аммо биз бу кўрсаткичга ҳозирнинг ўзида эришиб бўлдик. Шу боис, бош режага яна тузатишлар киритилди. «Прогнозга кўра, жорий ўсиш динамикаси сақланиб қолса, 2035 йилга бориб аҳоли сони икки баравар кўпаяди», — деди пойтахт ҳокими.


Сўнгги хабарлар