Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2035 йилдан бошлаб Европада барча янги автомобиллар умуман зарарли газ чиқармайди

29 Июнь 13:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқи давлатлари 2035 йилдан бошлаб янги автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқиндилар даражасини нолга туширишни истайди. Европарламент ҳам шу йилга қадар ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тақиқламоқчи, деб хабар беради Kazinform dw.com сайтига таяниб.

2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида сотиладиган янги автомобиллар эмиссиясиз бўлиши керак. 29 июн, чоршанбага ўтар кечаси Европа Иттифоқи мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича маъсул вазирлари ушбу масалада келишиб олдилар.

Энди 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотишни бутунлай тақиқламоқчи бўлган Европарламент билан муросага келиш керак.

Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Еврокомиссия келишилган муддатдан кейин ҳам ички ёнув двигателли, фақат иқлимга мос ёқилғида ишлайдиган автомобилларни ишлаб чиқаришни таклиф қилишга тайёр, дея хабар беради dpa агентлиги.

Энди Европа Иттифоқининг алоҳида давлатлари ва Европарламент вакиллари умумий позицияни келишиш учун музокара олиб боришлари керак.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар