2030 йилгача Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш 15 фоизга ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ниятида. Шу муносабат билан мамлакат Бош вазири Асқар Мамин Энергетика вазирлигига маҳаллий энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар беради Kazinform.

«Айни пайтда мамлакатимизда умумий қиймати 11 миллиард долларлик полипропилен, полиетилен ва бутадиен ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар саноат ривожида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун уларни сифатли амалга ошириш, режалаштирилган қувват ва сотиш бозорлари билан таъминлаш керак. Ҳозирги вақтда мамлакатда энергия асосан кўмирдан ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, замонавий углерод нейтраллигига эришиш учун олдимизда «яшил» энергетикани ривожлантириш вазифаси турибди», - деди Асқар Мамин.

Унинг сўзларига кўра, энергетика соҳасидаги қонунчиликдаги ўзгаришларни қайта кўриб чиқиш зарур.

«Бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи 134 та обект мавжуд. Унинг умумий йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 3,3% ни ташкил қилади. 2030 йилда унинг улушини 15 фоизга ошириш керак. Ушбу жараённи фаоллаштириш учун алоҳида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартиришлар ишлаб чиқиш зарур. Қозоғистон электр энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилишни жадаллаштириш ва янги қувватларни қуриш зарур», — деди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар