2030 йилга келиб, Жанубий Кореяда аёллар сони эркаклар сонидан ошиб кетиши мумкин

None
None
SEUL. YONHAP-Kazinform – Прогнозларга кўра, Жанубий Кореяда аёллар сони тўққиз йил ичида эркаклардан ошиб кетиши мумкин, деб хабар беради Kazinform YONHAP агентлигига таяниб.

Гендер тенглик ва оила ишлари вазирлиги ҳисоботига кўра, ўтган йили аёлларнинг умумий сони 25,86 миллионга етди ёки мамлакатнинг 51,82 миллион аҳолисининг 49,9 фоизини ташкил этди.

Жанубий Кореяда эркаклар ва аёлларнинг нисбати 2000 йили 101,4 дан 2021 йилда 100,4 га камайди.

Вазирлик 2030 йилга бориб эркаклар ва аёлларнинг нисбати 99,8 га етиши мумкинлигини айтди ва биринчи марта аёллар сони эркаклар сонидан ошиб кетишини прогноз қилмоқда.

Сўнгги хабарлар