2030 йилга бориб нефть қазиб олиш 104,2 миллион тоннага етади – ҚР Энергетика вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2030 йилга бориб Қозоғистонда нефть қазиб олиш 100 миллион тоннадан ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йил якунларига кўра, мамлакатимизда нефть қазиб олиш ҳажми 85,7 миллион тоннага етди, экспорт эса 67,6 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Режага кўра, мамлакатда нефть қазиб олиш янада ортади. 2030 йилга бориб унинг ҳажми 104,2 миллион тоннага етади», - деди М. Мирзагалиев Ҳукумат мажлисидаги маърузасида.

Вазир нефть қазиб олиш борасидаги режалари билан ҳам ўртоқлашди.

«Биринчидан, Тенгиз кони орқали нефть қазиб олиш йилига 12 миллион тоннага ошади (ҳозирги ишлаб чиқариш 28 миллион тонна). Иккинчидан, Қарашиғанақ конида қазиб олишни кенгайтириш лойиҳаси туфайли нефть қазиб олиш йилига 11-12 миллион тоннани ташкил этади. Кейинги режа – Қашаған конида газни қайта ишлаш заводини қуриш. Бу саноат йилига 3 миллиард куб метр товар газини ишлаб чиқариш ва нефт қазиб олишни 16 миллион тоннадан 20 миллион тоннага ошириш имконини беради. Тўртинчидан, Каспий денгизидаги Хазар ва Қаламқас-Тенгиз конларини ўзлаштириш лойиҳаси устида иш бошланди. 2028 йилдан бошлаб йилига 4 миллион тонна нефть қазиб олиш режалаштирилган», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар