2029 йилга бориб Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ оилага уй берилади

None
ASTANA. Kazinform - Қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«2029 йилгача 111 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 1 миллиондан ортиқ оила янги уй-жой билан таъминланади. Бу йил 15 млн квадрат метрдан ортиқ ёки 138 мингта уй-жой қурилмоқда. Вайрона ва эскирган уйларни реконструкция қилиш дастурларини амалга ошириш кенгайтирилади»

, - деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Туманлар ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайловини жорий этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар қабул қилинди. Агломерацияларни ривожлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳозирда Сенатда кўриб чиқилмоқда. Янги маъмурий ислоҳот доирасида давлат бошқаруви босқичлари ўртасида ваколатларни марказлаштирмаслик бўйича тегишли «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Маъмурий ислоҳотларга доир қонун лойиҳалари март ойида Парламент Мажилисига киритилади.

«Жорий йилда 576 та қишлоқ аҳоли пункти инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасини амалга ошириш бўйича умумий қиймати 128 миллиард тенге давом этмоқда. Келгуси йилда 663 та қишлоқ аҳоли пунктида 140 миллиард тенгелик 1,6 минг лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қишлоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ишлаб чиқилмоқда»

, — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар