2029 йилга бориб кичик ва ўрта бизнесда ишловчилар сони 4,7 млн кишига етади - Алихан Смаилов

None
ASTANA. Kazinform – Ишбилармонлик муҳитини тартибга солиш бўйича «тоза варақ» ислоҳоти 2030 йилга бориб кичик ва ўрта бизнесда ишловчилар сонини 4,7 млн кишига етказиш имконини беради. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, «тоза варақ» ислоҳоти ишбилармонлик муҳитини тартибга солиш самарадорлигини ошириб, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Шунинг учун биз бу йўналишдаги ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз», - деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат бизнеснинг конструктив таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тадбиркорлар ҳис қилишлари керак.

«Бизнеснинг барқарор ва муваффақиятли фаолият юритишидан биринчи навбатда давлатнинг ўзи манфаатдор. Буни тадбиркорлар ҳис қилишлари керак. Бажарилган ишлар 2029 йилга бориб кичик ва ўрта бизнесда ишлаётганлар сонини 4,7 млн кишига етказиш ва давлатнинг иқтисодиётдаги улушини 14 фоизга камайтириш имконини беради», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Еимжан Нақтибай

Фото: t.me/Kzgovernment

Сўнгги хабарлар