2026 йилга бориб Қозоғистон фосфор ва азот ўғитларни ўзи ишлаб чиқаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2026 йилга бориб Қозоғистон фосфор ва азот ўғитларини ўзи ишлаб чиқаради. Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев шундай режани тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугунги кунда «Қазфосфат», «ЕвроХим-Тыңайтқыштар» ва «Созақ фосфат» масъулияти чекланган жамиятлари фосфорит конлари бўйича иш олиб бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 4 миллион тоннани ташкил этади. Калийли ўғитларнинг 4 та кони мавжуд бўлиб, улардан учтаси Ғарбий Қозоғистон вилоятида ва биттаси Ақтўбе вилоятида.

Жорий йилдан бошлаб 2026 йилгача ички бозорнинг фосфор ва азот ўғитларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган лойиҳаларни ишга туширамиз», — деди вазир.

Сўнгги хабарлар