2025 йилгача Манғистау вилоятида 21 та мактаб қурилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2025 йилгача Манғистау вилоятида 21 та мактаб қурилади. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ижтимоий соҳа ҳудудларни ривожлантиришнинг асосидир. 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиш 100 фоиз, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш 84,9 фоизни ташкил этяпти. Охирги 5 йилда талабалар сони 36 минг нафарга ошди. 2022-2023 ўқув йили учун 1800 ўринли 2 та умумтаълим мактаби ва 624 ўринли 2 та қўшимча бино фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 4650 ўринли 12 та хусусий мактаб очилди. Натижада 3 сменали мактаблар сони 18 тадан 15 тага қисқарди», – деди вилоят раҳбари Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар бири 1200 ўринли 4 та мактаб қурилишини якунлаш учун 14 миллиард тенге ажиратилганини айтди. Улардан иккитаси Ақтау шаҳрида, иккитаси Мунайли туманида жойлашган.

«Давлат раҳбари халққа мурожаатида «Ҳар бир ўқувчининг билим олиши, ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш керак», деди. Шу муносабат билан Ҳукумат томонидан «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси ишга туширилди. Миллий лойиҳа доирасида вилоятда 2025 йилгача 2 сменада 44 минг ўринли 21 та мактаб қуриш режалаштирилган. Барча мактабларнинг ер участкалари ажратилиб, зарур инфратузилма билан тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари, жорий йилда NCOC ҳомийлигида Беки қишлоғида 100 ўринли мактаб қурилиши бошланди. 2021 йилдан бошлаб қишлоқ мактабларини модернизация қилиш ишлари амалга ошириляпти, сўнгги икки йилда 43 та мактаб модернизация қилинди. 2025 йилгача 103 та қишлоқ мактабини модернизация қилиш режалаштирилган. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, жорий ўқув йилидан бошлаб 2-4 синфларда ўқиётган 44 минг нафар боланинг барчаси иссиқ овқат билан таъминланади. Шу тариқа вилоятда жами 90 минг нафар бола бепул озиқ-овқат билан таъминланади», – деди Нурлан Ноғаев.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар