2025 йилгача Қозоғистонга 51 та янги самолёт келтирилади

None
ASTANA. Kazinform – 2025 йилгача Қозоғистонга 51 та янги самолёт келтирилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилгача 51 та самолёт сотиб олишни режалаштирмоқдамиз. Бу йил етказиб берилиши керак бўлган 14 та самолётдан бештасини олдик. Янги самолёт икки кун олдин келтирилди. 2030 йилгача паркни 80 та самолёт қўшиш режаси бор», - деди Қ. Ўскенбоев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.



Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар