2025 йилгача Қозоғистонда талабалар стипендиялари икки баробар оширилади

None
ASTANA. Kazinform - 2025 йилгача талабалар стипендиялари икки баравар кўпаяди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилгача талабалар стипендияларини икки баравар ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2025 йилдан кейин кейинги давр учун ҳам худди шундай ўсиш бўлади. Шунинг учун бюджетдан зарур бўлган маблағларни ҳисобга олиш муҳимдир. Олий таълим муассасаларининг стипендиялари ҳамда профессор-ўқитувчилари иш ҳақини сифат жиҳатидан ошириш мақсадида грантлар қийматини босқичма-босқич ошириб борамиз», — деди Саясат Нурбек.

Бундан ташқари, у барча талабалар жаҳон рақамли кутубхонасидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишини айтди.

«Coursera корпорацияси билан шартнома имзолаганмиз. 16 январдан бошлаб молиялаштиришнинг биринчи босқичига ўтамиз. Шу боис, қозоқ ва рус тилларига таржима қилинган биринчи Coursera курсларидан талабаларимиз жорий йилдан бошлаб фойдаланишлари мумкин. Ушбу ресурслардан тўғри фойдаланиш керак. Энг муҳими, ўқитувчиларимизнинг малакасини оширишни бошлаш керак, шунда улар ўзлари шундай курсларни ўтказа оладилар», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар