+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

2025 йилгача Қозоғистонда сифатли ичимлик суви муаммоси тўлиқ ҳал этилади

27 Октябрь 13:44
Баҳам кўринг:
2025 йилгача Қозоғистонда сифатли ичимлик суви муаммоси тўлиқ ҳал этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга келиб сифатли ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси тўлиқ ҳал этилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сув таъминоти ва канализация масалалари Ҳукуматнинг стратегик вазифасидир ва аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашга бевосита таъсир қилади. Умуман олганда, республикада марказлаштирилган сув таъминоти шаҳарларда 97,2 фоизни, овулларда 86,4 фоизни ташкил этади. «Нурли жер» давлат дастурига мувофиқ 2025 йилга келиб аҳолининг 100 фоизи сув таъминоти хизматлари билан таъминланади. Биз аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш муаммосини тўлиқ ҳал қиламиз», - деди Асқар Мамин.

Унинг айтишича, сув таъминотининг ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ҳар бир ҳокимият аҳоли пунктларига, айниқса аҳоли кам бўлган овулларга тегишли инфратузилмани етказиб бериш бўйича аниқ режаларга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Ушбу масалада муҳим омил - бу гуруҳли сув таъминоти инфратузилмасини яратиш ва уни овуллар чегараларига етказиб беришдир. Ушбу иш аҳоли пунктлари ичидаги тармоқларни жалб қилиш билан мувофиқлаштирилиши керак. Масъул вазирликлар ва ҳокимиятлар, авваламбор, қолоқ ҳудудларда ушбу масалани алоҳида назорат остида ушлаб туришлари керак», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив