USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

2025 йилгача Қозоғистонда бешта нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилади

6 Ноябрь 10:33
Баҳам кўринг:
2025 йилгача Қозоғистонда бешта нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Мурат Жўребеков 2025 йилгача мамлакатда кимёвий нефть-газ заводлари қурилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Brent нефтининг нархи саккиз йил ичида биринчи марта 89 доллардан ошди

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Мурат Жўребековга: «Сиз 2025 йилгача Қозоғистонда бешта кимёвий нефть-газ заводи қурилади, дедингиз. Янги қуриладиган заводлар ҳақида кўпроқ маълумот бера оласизми?», - дея савол берилди.

«Бешта заводдан бири Атирау вилоятида қурилади, у газни қайта ишлайди. Бугунги кунда завод қурилиши бошланди, уни 2023 йил охиригача фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Вилоятда қурилаётган иккинчи заводда полипропилен ишлаб чиқарилади. Қурилиш ишларининг 95 фоизи бажарилиб, келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Учинчи завод Атирауда қурилмоқда ва полиэтилентерефталат ишлаб чиқаради. Қуввати 430 минг тонна. Ушбу саноат қурилишини якунлаш 2024 йилга мўлжалланган. Тўртинчи заводда полипропилен кукуни ва бензин учун октан кучайтиргич ишлаб чиқарилади. Завод Чимкентда қурилмоқда ва 2024 йилда фойдаланишга топширилади. Бешинчи метанол заводи эса Ғарбий Қозоғистон вилоятида қурилади. Завод қурилиши ҳали бошланмаган, аммо 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган», - деди Мурат Жўребеков.

Унга кўра, бу заводлар 2025 йилгача ишга туширилиши керак.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив