2025 йилгача Қозоғистонда 2 млн янги иш ўрни яратилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача 2 миллион янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида Меҳнат вазирлиги янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат ресурслари малакасини ошириш ва ёшларни касбга йўналтириш бўйича учта асосий йўналишда иш олиб боради», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, Меҳнат вазирлиги иштирокида жами 33 та тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Улардан 16 таси бевосита вазирлик томонидан амалга оширилмоқда.

«Ушбу чора-тадбирлар 2025 йилга бориб яшаш минимумидан кам даромад оладиган аҳоли улушини камайтириш, ишсизлик даражасини пасайтириш ва 2 миллионга яқин янги иш ўринларини яратишга қаратилган», - деди Серик Шапкенов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар