2025 йилгача Қозоғистон овулларидаги 10 минг нафар ёшлар иш билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача 30 минг нафар, жумладан, 10 минг нафар овул ёшларини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева «Мустақиллик авлодлари» республика ёшлар форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Мустақилликнинг 30 йилида ёшлар сиёсатида кенг кўламли ва жадал ишлар амалга оширилди. 1993 йилда Биринчи Президент фармони билан «Болашақ» халқаро стипендияси таъсис этилди. Дастур туфайли 15 мингдан ортиқ ёшлар дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди. Бугунги кунда хорижлик битирувчиларнинг 54 фоизи давлат идораларида, 30 фоизи хусусий секторда, 16 фоизи халқаро ташкилотлар ва миллий компанияларда меҳнат қилмоқда. 1992 йилда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти таъсис этилди», — деди Aида Балаева.

Унга кўра, ҳозиргача 296 нафар ёшлар ушбу мукофот билан тақдирланган.

– Шунингдек, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили энг яхши илмий лойиҳалар учун Динмуҳамед Қонаев ва Мухтар Aуезов номидаги махсус мукофотлар берилади. Ёшларга оид давлат сиёсатидаги ўзгаришлар 2000 йиллардан бошлаб янги босқичга кўтарилди.

«Қозоғистон ёшлари» Давлат дастури, ёшларга оид давлат сиёсати концепцияси қабул қилинди, «Яшил мамлакат», «Ёшлар амалиёти», «Диплом билан – овулга», «Серпин» лойиҳалари йўлга қўйилди. 2005-21 йилларда «Яшил мамлакат» дастури бўйича 44 миллион 300 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилиб, 149 минг гектар майдонга ишлов берилди. 300 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди. Бу самарали лойиҳа келгусида ҳам давом этади. 2025 йилгача 30 минг нафар, жумладан, 10 нафар қишлоқ ёшларини иш билан таъминлаш режалаштирилган», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар