2025 йилгача Қозоғистон қишлоқларида 2855 та уй-жой қурилади.

None
ASTANA. Kazinform - Қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш учун 2025 йилгача 76 та туманда 2855 та уй-жой қурилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Сенатнинг Ҳукумат соатида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев маълум қилди.

«Қишлоқларда яшашга қизиқишни ошириш ва аҳолининг шаҳарга миграциясини камайтириш мақсадида қишлоқларда уй-жой қурилишини рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилди.

Уй фойдаланишга топширилгач, иш берувчиларнинг ҳаражатларини қурилган турар-жой майдонининг 50 фоизи миқдорида субсидиялаш режалаштирилган.

Бунинг учун уйнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан ошмаслиги керак, агар ошиб кетган бўлса, фақат 50 квадрат метр субсидияга тортилади.

Ходимлар билан 5 йиллик меҳнат шартномаси тузилганда уй-жой берилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳудудларда 2855 та уй-жой қурилишини бошлаш режалаштирилган», — деди вазир ўринбосари.

Бошқарма маълумотларига кўра, мазкур лойиҳаларни таклиф қилган 76 та туман ҳокимликлари 2025 йилгача буджетдан 14,3 миллиард тенге сўрамоқда.

«Уй-жой сиёсатини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида вазирлигимизга қишлоқ жойларда уй-жой қураётган иш берувчилар учун қурилиш харажатларини субсидиялаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ваколатини бериш таклиф этилмоқда.

Вазирлик зарур норматив ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлади. Ушбу ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси, коррупцияга қарши экспертиза ва аккредитация қилинган ташкилотлар экспертизасидан ўтган», — деди Еркебулан Даулбаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар