2025 йилгача Қозоғистон 19 та ГЭС қуради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача 19 та ГЭС қурилади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов Парламент Мажилиси депутатлари сўровига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда мамлакатда ўрнатилган қуввати 2065 МВт бўлган 136 та қайта тикланувчи энергия объектлари мавжуд. Улар орасида 684 МВт қувватга эга 40 та шамол электр станцияси, умумий қуввати 1093 МВт бўлган 51 та қуёш электр станцияси, 280 МВт қувватга эга 40 та ГЭС, умумий қуввати 8 МВт бўлган 5 та биоэлектр станцияси бор. 2021 йилда умумий қуввати 393 МВт бўлган 19 та объект ишга туширилди. 2022 йил 1 чорак якунлари бўйича қайта тикланувчи энергия манбалари объектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 933,07 миллион кВт/соатни ташкил этади», - дейилади вазир жавобида.

Болат Ақшолақовнинг сўзларига кўра, 2025 йилгача 1074 МВт қувватга эга 53 та тикланувчи энергия лойиҳаларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Жумладан, 129,77 МВт қувватга эга 19 та ГЭС, 812,39 МВт қувватга эга 23 та шамол электр станцияси, 116,95 МВт қувватга эга 7 та қуёш электр стансияси, 15,35 МВт қувватга эга 4 та биоэлектр станцияси қурилиши режалаштирилган.

«Ушбу лойиҳаларга қарийб 600 миллиард тенге сармоя киритилади. Бу қўшимча 3,5 миллиард кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқариш ва 6000 та вақтинчалик ва 600 та доимий иш ўрни яратиш имконини беради. Жорий йилда умумий қуввати 290,6 МВт бўлган 10 та қайта тикланувчи энергия манбаларини ишга тушириш режалаштирилган», — деди вазир.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда электр энергияси истеъмоли 27 фоизга ошган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар