2025 йилгача 800та янги мактаб қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда 2025 йилгача 800та янги мактаб қурилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида ҚР таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яна бир муҳим йўналишлардан бири – инфратузилмалар масаласи. Ҳозирги прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб мактабларда ўрин тақчиллиги 500 мингтани ташкил қилади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун мактаблар давлат ва хусусий корхоналар томонидан қурилади. Жами 650 мингдан зиёд қўшимча ўринга эга бўладиган 800та янги мактаб қурилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда давлат бюджетидан ва хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 876 млрд танга маблағ ажратилади. Бу 3 сменали мактаблар ва ўрин тақчиллиги муаммосини ижобий хал қилади, шунингдек авария ҳолатидаги мактаблар сони ҳам камаяди», - деди Қозоғистонда таълим ва фанни ривожлантиришнинг 2025 йилга мўлжалланган давлат дастурини таништирган Асхат Аймағамбетов.

Вазирнинг айтишича, овуллардаги мактабларини қўллаб-қувватлаш учун «Овул – эл бешиги» дастури орқали таянч мактаблар учун 114 интернат қуришга 53 млрд танга ажратиш режалаштирилган.

«Бугунги кунда юртимизда 1879 мактабда умуман спорт зали йўқ. Муаммони бартараф қилиш учун 724 спорт залини қуришга 80 млрд танга ажратилади. Янги дастур доирасида барча мактабларни физика, химия, биология фан кабинетлари билан таъминлаш учун 100 млрд танга, кабинетларнинг компьютер билан таъминланишини 100 фоизга етказиш учун 50 млрд танга ажратилмоқда. Ушбу муаммоларнинг йиллар давомида ўз ечимини топмай келганлиги таъкидламоқчиман, боз устига бу таълим соҳаси учун катта янгиликдир», - деди таълим вазири.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар