2025 йилгача 2 млн қозоғистонлик учун янги иш ўринлари очилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов «Astana Hub»да ҚР Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати бўйича кенгаш, Президент ҳузуридаги Ёшлар кадрлар захираси аъзолари, ёшлар ташкилотлари вакиллари, ёш тадбиркорлар, олимлар ва фаоллар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Primeminister.kzга таяниб хабар беради.

Йиғилишда ёшларга оид сиёсатнинг амалга оширилиши, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат чора-тадбирлари, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумнинг вазифалари муҳокама қилинди.

Ерали Тоғжанов Ҳукумат ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида фаол иш олиб бораётганини таъкидлади. Масалан, 2025 йилгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бепул қилиш режалаштирилган. Мамлакатда энг яхши халқаро университетлар ўз филиалларини очмоқда, ўн минглаб грантлар ажратилади. Шунингдек, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш кўрсатилади. Ҳукумат томонидан ёш олимлар сонини 50 фоизга ошириш вазифаси қўйилган.

ҚР Бош вазири ўринбосари бандлик масалалари ҳал этилаётганини таъкидлади. Тижорат ғоялари учун 10 минг грант ажратилган бўлиб, уларнинг миқдори 1,2 миллион тенгега ошган. 2025 йилгача 2 миллион қозоғистонлик учун янги иш ўринлари очиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар