+7 (701) 759 90 19
USD 429.76 EUR 518.16
RUB 5.64 CNY 66.15
Янгиликлар

2025 йилга келиб Қозоғистонда 50 та янги шифохона қурилади

1 Март 13:42
Баҳам кўринг:
2025 йилга келиб Қозоғистонда 50 та янги шифохона қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга қадар Қозоғистонда 50 та янги шифохона қурилади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди

«Тиббий хизматдан, айниқса, овулларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун қуйидаги чоралар кўрилади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг мавжудлигини таъминлаш учун 2025 йилга қадар 487 та, шу жумладан овул жойларда 137 та соғлиқни сақлаш муассасалари қурилади», деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар натижасида битта шифокорга тайинланганлар сони 1860 кишидан 1700 беморга камаяди.

«2025 йилга қадар эски ва шошилинч тиббий ёрдам ташкилотлари тармоғини модернизация қилиш учун 50 та янги иншоот қурилади. Хусусан, шаҳарларда Давлат-хусусий шериклик механизми орқали 20 та йирик замонавий клиникалар, 5 та республика илмий марказлари, 2 та республика касалхоналари, 6 та шаҳар ва вилоят касалхоналари, 16 та туман касалхоналари ва поликлиникалар қурилади», - деди Алексей Цой.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, мавжуд 840 та тиббиёт муассасалари, шу жумладан овул жойларида 766 таси капитал таъмирланади.

«Ушбу чора-тадбирлар натижасида 2023 йилда тиббиёт ташкилотлари биноларининг эскириши даражаси 58 дан 44 фоизгача пасаяди. Бундан ташқари, соғлиқни сақлашда хусусий сармоядорларнинг улуши 37 фоиздан 42,8 фоизгача оширилади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив