2025 йилга келиб Қозоғистон 100 минг IТ-мутахассисни тайёрлайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда IТ-таълимни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ижтимоий тармоқда ёзди, дея хабар беради Kazinform.
«Tech Orda дастури доирасида 3000 дан ортиқ қозоғистонлик талабалар IТ-мутахассисликларида таҳсил олмоқда. Улар ҳозирда 49 та хусусий IТ мактабларида таҳсил олмоқда. Ўқиш муддати 6 ойдан 2 йилгача давом этади. Ушбу дастур бўйича IТ-мутахассисларининг биринчи партияси 2023 йил ўрталарида тайёр бўлади. Шундай қилиб, 2025 йилгача 100 минг IТ-мутахассисни тайёрлаймиз. Улардан 20 000 таси Tech Orda дастури доирасида амалга оширилади. Tech Orda дастури Astana Hub шуғулланаётган барча асосий тармоқларни қамраб олади – веб-ишлаб чиқиш, 3D-дизайн, дастурий-аппарат ишлаб чиқиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш, Big Data, Blockchain ва бошқалар. Таълим қозоқ, рус ва инглиз тилларида олиб борилади»

, - деб ёзади вазир.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳудудларида IТ-таълимни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Ҳудудларда 17 та IТ мактаб очилди (бу IТ мактабларининг 35 фоизини ташкил қилади). Мактаблар Ақтау, Ақтўбе, Атирау, Қарағанди, Қизилўрда, Павлодар, Семей, Орал, Чимкент шаҳарларида жойлашган. Жорий йилда IТ мактабларида ўқиш истагини билдирган талабалардан 16 мингга яқин ариза келиб тушди. Натижада 3068 нафар талаба IТ соҳасида малака ошириш учун ўқишни бошлади»

, - дея қўшимча қилди Б.Мусин.

Сўнгги хабарлар