2025 йилга келиб, кўмирдан ишлаб чиқариладиган энергия улуши 40 фоизгача камаяди – Қозоғистон Бош вазири

Фото: None
GLAZGO. Kazinform - 1 ноябр куни Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенцияси (CОР26) Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz га асосланиб

Бош вазир ўз нутқида Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб Париж келишувини (2016 йил 6 декабр) ратификация қилганини таъкидлади. Ушбу ҳужжатни амалга ошириш учун Қозоғистон 2030 йилга бориб атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини 15 фоизга камайтириш ниятида. Ушбу мақсадга эришиш учун Қозоғистон ўзининг миллий улушини янгилади ва янги Экологик Кодексни қабул қилди.

«Қозоғистон қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 3 фоиздан 15 фоизга, экологик тоза манбалардан энергия ишлаб чиқаришни 20 фоиздан 38 фоизга оширади. 2025 йилга бориб 2 миллиарддан ортиқ дарахт экиш ҳисобига углеродни сингдириш салоҳияти ортади. Кўмирдан олинадиган энергия улушини 70 фоиздан 40 фоизга камайтириш режалаштирилган», — деди А. Мамин.


Бош вазирнинг таъкидлашича, 2020 йил декабрида бўлиб ўтган Иқлим амбициялари бўйича саммитда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мақсадини эълон қилган эди. Уни амалга ошириш учун Қозоғистон Ҳукумати иқтисодиётнинг барча тармоқларида муҳим ислоҳотларни кўзда тутувчи, энергетика, ишлаб чиқариш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги ва чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларга эътибор қаратувчи стратегик ҳужжатни якунламоқда.

Қозоғистоннинг углерод нейтраллиги ер ва сувдан барқарор фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш, электрлаштириш ва экологик тоза манбалардан, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланиш орқали эришилади. Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш режаларини амалга оширишда бозор механизмлари ва хусусий инвестициялар салоҳиятидан максимал даражада фойдаланилади.


Бош вазир Қозоғистоннинг барқарор ривожланиш учун Марказий Осиё минтақавий иқлим хабига айланиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. Бу минтақа мамлакатларига технологиялар трансфери, яшил молиялаштиришни жалб қилиш, ОХИМ Яшил молия маркази платформасида билим ва инновациялар алмашинуви орқали «яшил» иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириш имконини беради. . CОР26 доирасида Қозоғистон ўрмонлар ва ердан фойдаланиш декларациясига, шунингдек, ёшларни ўқитиш ва жалб қилиш мажбуриятига қўшилди.

Жаҳон етакчилари саммити доирасида ҚР Бош вазири Финляндия Президенти Саули Ниинестё, Мўғулистон Президенти Ухнаагиин Хурэлсух, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Латвия Президенти Эгилс Левитс, Нидерландия Бош вазири Марк Рютте, Ҳиндистон вазири Нарендра Моди ва AҚШ Президенти Иқлим масалалари бўйича Махсус вакили Жон Керри билан учрашув ўтказди.

Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотининг 12-Вазирлар конференциясига (Женева, 2021 йил 30 ноябр – 3 декабр) раислигига тайёргарлик кўриш доирасида Қозоғистон Бош вазири A. Мамин ЖСТ Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Энн-Мари Тревелян билан учрашди. Ташриф ва икки томонлама учрашувлар якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукуматларининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича стратегик шериклик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилинди. Ҳужжат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодиётни карбонсизлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, «яшил» молиялаштириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳоказолар соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутади. Қозоғистоннинг қуйидаги йўналишларда салоҳиятини рўёбга чиқаришни назарда тутади.

«Қозоғистон мустақилликка эришиб, дипломатик муносабатлар ўрнатган 30 йил ичида Қозоғистон ва Буюк Британия ўзаро муносабатларини ўзаро ишонч, умумий қадриятлар ва самарали ҳамкорликка асосланган мустаҳкам шерикликка айлантирди», — дейилади қўшма баёнотда.



Сўнгги хабарлар