2025 йилга бориб Қозоғистонда талабалар стипендияси яна икки баравар ошади
16 Ноябрь 14:05

2025 йилга бориб Қозоғистонда талабалар стипендияси яна икки баравар ошади

NUR-SULTAN. Kazinform – Эндиликда давлат университетлари таъмирлаш ва иш ҳақи харажатлари, моддий-техник базасини модернизация қилиш учун бюджетдан маблағ сўра олмайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига кўра, талабалар стипендиялари яна қарийб икки баравар, 2025 йилга бориб эса бакалавриат ва докторантлар учун стипендиялар 1,5 баробарга ошади», - деди вазир.

«Қозоғистондаги барча университетлар талабаларнинг жон бошига молиялаштириш тизимига ўтди. Университетларни қанча абитуриентлар танласа, давлат шунчасигагина грант ажратади, - деди вазир.

Шунингдек, мамлакатимиздаги 28 та энг йирик давлат университетлари нотижорат акциядорлик жамиятларига айлантирилиб, корпоратив бошқарув тизимига ўтказилганини эслатиб ўтди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив